Ўзбекистонлик ҳожилар Саудия Арабистонининг Арафот майдонидаги ибодатларини ниҳоясига етказиб, шом намозидан сўнг ташкилий равишда махсус автобусларда Муздалифа майдонига етиб келди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Улар бу ерда шом ва хуфтон намозини жаъм қилиб адо этдилар ва Ҳажнинг яна бир рукни бўлган Жамарот — шайтонга тош отиш учун 49 донадан тош тердилар», — дейилади қўмита ахборотида.
Қайд этишларича, ўзбекистонлик ҳожилар бир муддат бу ерда бўлиб, сўнг Мино водийсига қайтган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)