Тошкентнинг кўҳна эски шаҳар қисмида жойлашган «Ҳазрати имом» (Ҳастимом) масжидида Қурбон ҳайити намози Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида адо этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Бу муборак кунларда меҳр-мурувват, ўзаро ёрдам, саховат каби эзгу амалларни кўпроқ амалга ошириш ҳамда қурбонлик қилиш, унинг тартиб ва одоблари ҳақида муфтий ҳазратлари сўзлаб бердилар.
Тошкент шаҳридаги барча масжидларда Ҳайит намози аввалроқ Ўзбекистон Мусулмонлари идораси белгилаб берганидек, 2016 йил 12 сентябрь, душанба куни тонгги соат 06:15 да ўқилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса Ҳайит намози тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ўқилди.
Изоҳ (0)