«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Орзу лайнери» 9 сентябрь куни соат 19:00 да Тошкент аэропортидан учиб, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортига муваффақиятли бориб қўнди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизматининг маълум қилишича, янги лайнерни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари, аэропорт раҳбарияти, маҳаллий вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари кутиб олган.
«Олмаота халқаро аэропорти Boeing-787-8 Dreamliner русумидаги самолётни илк маротаба қабул қилди ва хизмат кўрсатди», — дейилади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси янги Boeing-787-8 Dreamliner самолётини 5 сентябридан бошлаб эксплуатация қила бошлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)