Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжоу вилоятида Бэйпаньцзян осма кўприги қурилиши якунига етди. Хитой томонининг таъкидлашича, бу жаҳондаги энг катта осма кўприкдир, дея хабар бермоқда TJournal.
Кўприк деярли 570 метр баландликдан жойлашган бўлиб, узунлиги 1341 метрга тенг. Қурилиш ишлари 2013 йилда бошланиб, қарийб 150 миллион долларга тушди.
Хабар беришларича, ушбу иншоот Чжэцязн вилоятидаги Ханчжоу ва Юньнань вилоятидаги Жуйли шаҳарларини боғловчи тезюрар йўлнинг бир қисми бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)