Германия ҳуқуқ-тартибот органлари Яқин Шарқдан Европага қайтаётган диний радикаллар сони ортиб бораётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда, Welt am Sonntag нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Жиҳодчиларнинг қайтиши жиддий таҳдид келтириб чиқаради. Кўп ҳолларда улар ўта радикал ёндашувга, ҳарбий тайёргарликка ва уруш тажрибасига эга», — маълум қилди Германия жиноий ишлар идораси раҳбари Хольгер Мюнх.
У радикаллар Ироқ ва Сурияда бир-бири билан алоқа ўрнатиб, сўнг ташкил этилган террорчилик тармоғидан Европада фойдаланишини айтиб ўтди. Шу билан боғлиқ равишда Мюнх Европа мамлакатлари разведкасини ўзаро фаолроқ ахборот алмашишга чақирди.
Изоҳ (0)