Бангладеш пойтахти Даккада жойлашган қадоқлаш фабрикаларидан биридаги қозонхонада юз берган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, тахминан 70 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Agence France-Presse ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳодиса 10 сентябрь куни Тошкент вақти билан 5:00 да юз берган. Иншоот ичида пластик ва бошқа тез аланга олувчи маҳсулотларнинг кўплиги сабаб, олов тез тарқалиб кетган.
Жабрланувчилар яқин орадаги шифохоналарга етказилган, ҳодиса жойига етиб келган ўт ўчириш бўлинмалари эса олов билан кураш олиб борган.
Изоҳ (0)