Чопқир чумолилар ўзлари босиб ўтган масофани ички қадам ўлчагич ёрдамисиз, фақат кўзга таянган ҳолда баҳолай олади. Бундай хулосага Германиянинг Ульм университети Нейробиология институти олимлари келди, деб ёзади «Газета.ru».
Африка чўл ва даштларида яшайдиган чопқир чумолилар ҳайратланарли навигация қобилиятига эга бўлиб, босиб ўтилган масофани аниқлаш ва ҳаракат траекториясини аниқ ҳисоблаш учун интеграциядан фойдаланади. Бу уларга чўлда узоқ вақт озуқа қидириб юргач, инга доим энг қисқа йўл билан қайтишда ёрдам беради.
Олимлар фуражир (озиқ-овқат тайёрловчи) чумолилардан фойдаланиб, тадқиқот ўтказди. Фуражир чумолилар кўпинча ишчи чумолиларни битта оиланинг бир нечта инлари ўртасида кўтариб олиб юради. Ишчи чумолилар бундай ташиш пайтида фақат кўзга таянса-да, доим ортга йўл топа олади. Аммо агар ташилаётган чумолиларнинг кўзлари ортга қайтиш вақтида бирон нарса билан тўсиб қўйилса, улар старт нуқтасига қайтиб бориш учун аввал қабул қилинган визуал ахборотни қадамлар сонига айлантира олмаган.
Ушбу маълумотлар чопқир чумолилардаги масофани баҳоловчи қадам ўлчагич ва кўз тизими бир-бирига боғлиқ эмаслигини ва мустақил тарзда ишлаб, бир-бирининг функцияларини такрорлашини кўрсатади.
Изоҳ (0)