АҚШнинг Apple компанияси ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқишга қаратилган Titan лойиҳасининг бир қанча бўлинмаларини ёпди ва у ердаги ўнлаб ходимларни ишдан бўшатди. Бу ҳақда, The New York Times маълумотларига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Бу қисқартиришлар ҳайдовчисиз автомобиллар лойиҳаси бошдан кечираётган қийинчиликларнинг яна бир белгисидир. Компания охирги икки йил мобайнида лойиҳага ресурслар қўшаётган эди, лекин бу жиддий ютуқларга олиб келмади», — маълум қилди газета манбаларидан бири.
Apple 2020 йилга қадар ҳайдовчисиз автомобиль чиқаришни режалаштираётган эди.
Изоҳ (0)