ИШИД жангариларининг Сурия шимолида турк танк қўшинлари колоннасига ҳужуми оқибатида 3 нафар аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN Turk манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жангарилар колоннани ракеталардан ўққа тутди. Икки аскар ҳалок бўлди, беш нафари яраланди. Улардан бири кейинчалик касалхонада оламдан ўтди.
Мазкур ҳужум туфайли ўтган ойда турк қўшинлари билан бирга Суриянинг ИШИД назоратида бўлган Жараблус шаҳрини эгалланган мухолифатдаги «Сурия озод армияси»га мансуб аскарлардан икки нафари ўлди, яна икки нафари яраланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)