Генетиклар халқаро гуруҳи сўлак ва қондан ажратиб олинган ДНКни метиллаштириш (айнитиш) инсоннинг хронологик ёшининг биомаркери бўлиб хизмат қилишини аниқлади. Олимлар Африканинг бака, пигмейлар ва бушменлар қабилаларидаги эпигенетик ўзгаришларни тадқиқ қилди. Мақола bioRxiv сайтида келтирилди.
Метиллаштириш — метил гуруҳи (CH3)нинг ДНК занжиридаги нуклеоиднинг муайян қисмига бириктирилиши жараёни. Кўпинча ушбу жараён ген фаоллигининг пасайишига олиб келади.
Экспериментлар чоғида олимлар метиллаштириш даражаси донорнинг ёшига боғлиқ бўлган ДНК молекулаларининг юзлаб қисмларини аниқлади.
Шунингдек, аномал аминокислоталар нейтраллаштирилиши учун жавобгар бўлган генлар ҳудудида метилланиш даражаси паст бўлиши аниқланди, ушбу аминокислота генлар оқсилларини парчалайди, бу эса шуни билдирадики, унинг фаоллиги ошса, «нормал ва соғлом» қариш жараёни юз беради.
Изоҳ (0)