АҚШ президенти Барак Обама ва унинг филиппинлик ҳамкасби Родриго Дутертенинг учрашуви бекор қилинди, чунки Дутертенинг «муомаласи» «суҳбат унумли бўлиши эҳтимоли бўйича саволларни келтириб чиқаради». Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонер маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Сўзлар аҳамиятга эга, ва биз самимий бўлган ҳамда жиддий ҳамкорлик учун очиқ бўлган кайфиятни кўришни истаймиз», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Филиппин президенти Родриго Дутерте 5 сентябрь куни Лаосда ўтадиган Шарқий Осиё саммити арафасидаги матбуот анжуманида америкалик ҳамкасби Барак Обамани фоҳишанинг ўғли деб атаб, унга инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатлари билан «ҳар ерга бурун тиқмаслик»ни маслаҳат берди.
Кейинроқ Оқ уй қошидаги миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Нед Прайс Барак Обама уни ҳақорат қилган Филиппин президенти билан учрашмаслигини маълум қилди.
Филиппин президенти Родриго Дутерте эса сўзларидан афсусда эканлигини айтди.
Изоҳ (0)