Британиянинг 32 ёшли фуқароси Олдбери Марк Кронин Lego болалар конструкторидан иккинчи турдаги диабет туфайли кесиб ташланган оёғи учун протез ясади, деб ёзади «Газета.ru».
Британиялик ўз ихтиросининг сурати билан Reddit платформасида бўлишди. Сунъий оёқ ясаб беришларини кутиб юрган кунларида, Кронин қизидан Lego конструкторини сўраб олиб, ўзи протез ясаб қўя қолди.
Аммо, эркакнинг айцҳича, ўйинчоқ «оёқ» юриш имконини бермайди. Айни пайтда Кронинга тиббий протез тақдим этишган. Lego’дан ясалган конструкцияни эса британиялик санъат асари сифатида сақлаб қўйди.
Изоҳ (0)