БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДРнинг баллистик ракета синовларини қатъий қоралади ва Пхеньянга «унинг оқибатлари» билан таҳдид қилди, деб ёзади «РБК».
Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Корея ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари ядро қуроли етказиб бериш тизимининг ривожланишига имкон яратишини ва минтақадаги кескинликни кучайтиришини таъкидлади.
Сўнгги вақтларда КХДР тез-тез баллистик ракеталар синовларини ўтказмоқда. 5 сентябрь куни Пхеньян учта баллистик ракета учирди, улар Япония ҳаво ҳужумига қарши мудофаасининг идентификация ҳудудига келиб тушди.
Изоҳ (0)