Тошкентнинг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Тошкент автомобиль ҳалқа йўли кесишмасидаги йўл ўтказгичда Mercedes, Nexia ва Matiz автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Ҳодиса 30 август, сешанба куни юз берган. Суратларда Mercedes ва Matiz’нинг олд томонига, Nexia’нинг эса орқа ён томонига зарар етганини кўриш мумкин. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланганлар ҳақида ахборот йўқ.
Тўқнашув қандай юз бергани маълум эмас. Ҳодиса натижасида Mercedes қатнов қисмига нисбатан қарама-қарши ҳолатда туриб қолган, Nexia эса кўприк четидаги тўсиққа олди билан бориб туриб қолган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)