Анқара Вашингтоннинг Ракка шаҳрини (Сурия) ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича биргаликда операция ўтказиш ҳақидаги таклифини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«ИШИДнинг асосий маркази — Ракка. Обама менга биз билан бирга Раккани нимадир қилмоқчи эканлигини айтди. Бунга жавобан биз томонимиздан ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтдик ва ҳарбийларимиз тўпланиб, ушбу масалани муҳокама этишини таклиф қилдик», — дея таъкидлади Эрдўғон.
Эрдўғон Туркия «минтақада мавжудлиги»ни кўрсатиши ва «ортга чекиниш»га ҳаққи йўқлигини билдирди. Шунингдек, Анқаранинг Вашингтон билан Сурия шимолида ўтказилаётган операция борасида ҳеч қандай муаммоси йўқлигини қўшиб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)