Бразилия бош прокурори Родригу Жано мамлакат собиқ президенти Дилма Руссефга нисбатан импичмент жараёнини қонуний деб тан олди, деб ёзади «Коммерсантъ». Тегишли хулоса республика Федерал олий судига йўналтирилди.
Ушбу ҳужжат май ойида Руссефнинг адвокатлари томонидан берилган даъво аризасига жавоб бўлди. Собиқ президент адвокатлари импичмент июль ойида ўз лавозимини тарк этган парламент қуйи палатаси раиси Эдуарду Куньи тарафдорлари томонидан қасос акти бўлди, деб даъво қилган эди.
Аммо Бразилия бош прокурори импичмент жараёни учун жавобгарликнинг барчаси фақат биргина спикерга юкланиши мумкин эмас, деган хулосага келди. Родригу Жано аниқлик киритишича, президентни ўз лавозимидан четлатиш ҳақидаги барча қарорлар қонун доирасида қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия сенати кўпчилик овоз билан Дилма Руссефга нисбатан импичмент қарорини қабул қилди. Алоҳида овоз бериш натижасида сенаторлар унда давлат лавозимларини эгаллаш имкониятини қолдирди. Собиқ президент мамлакат пойтахтидаги давлат раҳбари расмий қароргоҳи — Алворада саройини узил-кесил тарк этди.
Изоҳ (0)