Украинанинг Днепропетровск вилоятида жойлашган Днепр шаҳри Россиядаги биродар шаҳарлар билан алоқаларини узди. Бу қарорни шаҳар кенгаши депутатлари қабул қилди, деб хабар беради «РБК».
Қарорни 33 депутат ёқлаб чиқди.
Шаҳар мэри Борис Филатовнинг сўзларига қараганда, бу муҳим сиёсий қарор бўлди.
Ҳужжатга мувофиқ, Улан-Удэ ҳамда Красноярск билан биродарлик муносабатлари, шунингдек, Самара билан ҳамкорлик келишуви тўхтатилди.
Изоҳ (0)