Москва марказидаги Қизил майдонда юнонча салатнинг энг катта — 20 тонна 100 килограммли порсияси тайёрланди. Meduza’нинг хабар беришича, егуликни тайёрлашда мингга яқин одам қатнашган.
Кўнгиллилар гуруҳи сабзавотлар ва пишлоқни тўртбурчак шаклда тўғраб, челакларга солган, сўнг барча масаллиқ самосвал кузовига ортилган. Баъзи масаллиқлар, масалан, зайтун доначалари трактор ковши ёрдамида солинган.
Хабар беришларича, рекорд қайд этилганидан сўнг, тўлиқ целлофанга ўралган уч йигит кузовга чиқиб, челаклаб салатни пастда турган хўрандаларга узатган. Тайёрланган салатнинг бир қисми ижтимоий соҳа ташкилотларига тарқатилган, қолгани эса 20 дақиқада тановул қилиб бўлинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)