Кекса каратечи унга ташланган Ҳимолай айиғи ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Япониянинг Гумма префектураси полицияси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Japan Times нашрига кўра, Нагонахара провинциясининг 63 ёшли фуқароси балиқ овлаётганида унга икки метрли Ҳимолай айиғи ташланди. Тажрибали каратечи бўлган эркак ўзини йўқотиб қўймади ва бир неча бор йиртқичнинг кўзига қўлини тиқиб олди. Шундан сўнг айиқ қочиб қолди.
Олишув ғолиби енгил жароҳатлар олди ва яқин орадаги касалхонага ўзи етиб борди. Шу билан бирга, расмийлар аҳолини эҳтиёт бўлиш ва каратечининг қаҳрамонлигини қайтармасликка чақирди.
Изоҳ (0)