Эфиопия пойтахти Аддис-Абебадаги қамоқхонада кучли ёнғин чиқиб, 23 кишининг умрига зомин бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» «Ал-Жазира» телеканалига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, мухолифатчи сиёсатчилар ва журналистлар сақланадиган Килинто турмасидаги ҳодиса 3 сентябрь, шанба куниёқ содир бўлган, аммо бу ҳақда эндигина расман эълон қилинган. Ёнғин сабаблари келтирилмади. Маҳбусларнинг кўпчилиги куйган ҳиддан заҳарланиб ёки тўс-тўполонда ўлгани маълум, холос.
Эфиопия ОАВлари ёзишича, Килинтодаги кўпчилик маҳбуслар яқинда Аддис-Абебада бўлиб ўтган ҳукуматга қарши оммавий намойишлар чоғида қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)