АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп президент бўлгач, ноқонуний муҳожирларга Америка фуқаролигини тақдим этишини истисно қилмаяпти, деб ёзади «ТАСС». АҚШда турли ҳисоб-китобларга кўра, 11 миллиондан зиёд ноқонуний муҳожир яшайди.
Ўз самолёти бортида журналистлар билан учрашув чоғида Трампга мамлакатга дастлаб ноқонуний йўл билан келган, эндиликда эса жамиятни ривожлантиришга ижобий ҳисса қўшаётган шахсларга қонуний статусни тақдим этиш фикрига қандай қараши ҳақида савол берилди.
«Мен ҳеч нарсани истисно қилмайман, — дея жавоб қилди республикачи. — Биз бу масала бўйича келажакда қарор қабул қиламиз».
Шу тариқа, Трамп ноқонуний муҳожирларга муносабати бўйича позициясини яна тўғрилади.
Изоҳ (0)