Европарламентнинг фуқаролик эркинликлари, ички ва умумий ишлар қўмитаси Грузия фуқаролари учун виза тартибини бекор қилиш учун овоз берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Европарламент қўмитасидаги овоз бериш тавсиявий кўринишга эга. Бу ҳақдаги қарор Евроиттифоқ Кенгаши, шунингдек, Европарламентнинг Страсбургдаги пленар сессиясида тасдиқланиши лозим.
Қўмита Косово фуқароларига ҳам виза тартибини бекор қилиш учун овоз берди. Депутатлар украиналиклар учун виза тартибини эркинлаштириш бўйича вазиятни ҳам муҳокама қилди, бироқ бу масала овозга қўйилмади.
Изоҳ (0)