Сурия армияси ва кўнгилли аскарлар отрядлари жангчилари Алепподан шарқда ИШИД террорчилик гуруҳи ҳужумларини қайтарди, деб ёзади «ТАСС» SANA агентлигига таяниб. Жангарилар Дейр-Хафер туманидаги учувчилар билим юртини эгаллаб олиш ниятида бўлган.
«30 дан ортиқ террорчи ўлдирилди, битта танк ва пулемётли бешта йўлтанламас йўқ қилинди», — дейилади агентликка берилган ҳарбий маълумотда.
Сурия жангчилари ИШИД гуруҳлари ёриб ўтиш учун фойдаланган мина ўрнатилган машинани ўз вақтида кўриб, йўқ қилишга улгурди.
SANA маълумотларига кўра, 3 сентябрь, шанба куни Дейр-Хафердаги билим юрти ҳудудига бостириб киришга уриниш чоғида 15 террорчи йўқ қилинган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)