Ўтган ҳафта Мексика кўрфазида юзага келган «Эрмин» пўртанаси туфайли АҚШда ҳалок бўлганлар сони 3 кишига етди. Бу ҳақда Жанубий Каролина штати Коллентон округининг ёнғин бошқармаси вакиллари маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маълум бўлишича, Жунабий Каролина штатининг шосселардан бирида кучли шамол оқибатида йўлга қулаган дарахтни четга олмоқчи бўлган эркак кишини машина уриб кетди. У шифохонага етказилди ва у ерда жон берди.
Бундан аввал табиий офат икки кишининг ҳаётига зомин бўлди. Флорида штатида қулаган дарахт уйсиз кишининг устига тушиб, уни эзиб қўйди. Шимолий Каролина штатида кучли шамол оқибатида ағдарилган автофургон ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
«Эрмин» пўртанаси АҚШда юзлаб хонадон ва ташкилотларни электр тармоғисиз қолдирди. Табиий офат оқибатида кўприклар ёпилди, 5 сентябрь «Меҳнат куни» муносабати билан бир қатор концерт ва байрам тадбирлари бекор қилинди. Нью-Жерси, Флорида, Жоржия, Шимолий Каролина, Виржиния, Мэриленд ва Делавэр штатларида фавқулодда вазият эълон қилинган.
Изоҳ (0)