АҚШ президенти Барак Обама уни ҳақорат қилган Филиппин президенти Родриго Дутерте билан 6 сентябрь, сешанба куни учрашмайди. Бу ҳақда Оқ уй қошидаги миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Нед Прайс маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Президент Обама Филиппин президенти Дутерте билан икки томонлама учрашув ўтказмайди. Бунинг ўрнига 6 сентябрь кунининг иккинчи ярмида Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе билан учрашади», — дейилади тарқатилган хабарда.
Лаосда бўлиб ўтаётган АҚШ — Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси саммити доирасида Обама Дутерте билан учрашув ўтказиб, Филиппинда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши муаммоларини кўтариши кутилаётган эди.
Изоҳ (0)