Сурия ҳукумат қўшинлари ва кўнгиллилар отрядлари Алеппо жанубидаги ҳарбий-ҳаво кучлари мактаби ва фронт орти билим юртини тўлалигича жангарилардан озод қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олий ҳарбий ўқув юртлари ҳудудларини ишғол қилишнинг навбатдаги босқичи 4 сентябрь, якшанбага ўтар кечаси бошланди. Полковник Суҳайл ал-Ҳасан бошчилигидаги «Йўлбарс» бўлинмалари жангариларнинг асосий таъминот йўлини тўсиб қўйишга муваффақ бўлди, шундан сўнг ўқув юртлари ҳудудларига ҳужумлар давом эттирилди.
Террорчилар марраларига миллий гвардия, доимий қўшинлар ва кўнгиллилар ҳам ҳужум уюштирди. Шиддатли жанглар тун бўйи ва тонгда давом этди.
Ҳозирда жангарилар назорати остида фақат артиллерия билим юртининг бир қисми қолаётгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)