Яман жанубидаги Адан шаҳри полиция назорат-ўтказиш пункти яқинида мина портлаши туфайли 6 аскар ҳалок бўлди ва камида беш нафари жароҳат олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлигига кўра, 4 сентябрь, якшанба куни портловчи қурилма Шайх Отман округидаги назорат-ўтказиш пункти яқинида ҳаракатга келтирилди. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш ортидан отишма юз берди. Ҳодиса жойига бир неча тез тиббий ёрдам машиналари етиб келди.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)