Саудиялик ҳарбийлар Яман билан чегарада исёнчи хусийларнинг ҳужумини қайтарди ва улардан 40 киши ўлдирилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Al Arabiya телеканалига кўра, исёнчилар чегарадаги Тавал туманига ҳужум уюштирди, бироқ Саудия ҳарбий-ҳаво кучлари ва артиллерияси уларнинг чегарани кесиб ўтишига имкон бермади. Хусийлар танклар ва ҳарбий техникани ҳам йўқотгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)