Инсоният 2080 йилга келибоқ, қаҳва донисиз қолиши мумкин, деб ёзади «News.mail.ru». Австралиянинг Сидней шаҳридаги Иқлим институти тадқиқотчилари қаҳва дони униб чиқадиган ўсимликлар бир нечта омиллар туфайли нобуд бўлишини исботлади.
Ўсимликларни нобуд қиладиган биринчи омил — ўртача ҳаво ҳароратининг ошиши бўлади. Бошқа сабаблар сифатида эса паразитлар ва замбуруғлар тилга олинди. Бундан ташқари, қаҳва дарахтларини экишга мос бўлган ер майдони 2050 йилга келиб, икки марта қисқаради.
Экспертлар таъкидлашича, қаҳва дарахтларининг йўқ бўлиб кетиши фақат қаҳвахўрларга таъсир қилиб қолмайди. Қаҳва дони ҳосилидан 70 га яқин давлат иқтисодиёти фойда кўради.
Изоҳ (0)