Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қурбон Ҳайити байрами бошланишига қадар Сурияда сулҳ келишувига эришилишидан умид қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳозир биз Алеппо масаласида Россия билан ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз. Қурбон Ҳайити байрамига қадар ўт очиш тўхтатилишидан умид қилмоқдамиз», — маълум қилди Эрдўғон Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтаётган G20 саммитидаги чиқишида.
Қурбон Ҳайити 12 сентябрь кунига тўғри келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)