Туркияда Истанбул шаҳри полициясининг собиқ бошлиғи Ҳусейн Чапкин мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уриниш иши бўйича қўлга олинди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Туркия ҳукумати томонидан ҳарбий тўнтаришга уринишда айбланаётган Фатҳуллоҳ Гулен ҳаракати тарафдорлари сифатида гумон қилинган уч нафар юқори мартабали мансабдор ҳам ҳибсга олинганлиги ҳақида маълум қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш 2016 йилнинг 16 июлига ўтар кечаси бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)