Россия ва АҚШ Сурияда ИШИДга қарши кураш бўйича келишувни имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда CBS News манбаларига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Келишувга разведка тизимлари ҳам жалб этилиши кўзда тутилган. Сурия мухолифатидаги манбага кўра, АҚШнинг мамлакатдаги махсус вакили Майкл Ретни мухолифатни Вашингтон Москва билан келишувга эришгани ҳақида огоҳлантирувчи ҳужжатни тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ президенти Барак Обама Москва ён бермаса, Сурия масаласида олдинга силжиш мушкуллиги ҳақида маълум қилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)