АҚШ президенти Барак Обама АҚШ ва Россия ўртасида Сурия масаласида ҳозиргача жиддий келишмовчиликлар мавжудлиги, Москва томонидан ён беришларсиз олға силжиш мушкул эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган G20 саммитида, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Биз Сурияда қўллаб-қувватлаётган томонлар ва ушбу давлатда тинчлик ўрнатилиши учун зарур жараён юзасидан руслар билан жиддий келишмовчиликлар мавжуд. Россия томонидан зўравонликни камайтириш ва гуманитар йўналишни таъминлаш борасида ён беришларсиз ихтилофга барҳам беришнинг кейинги босқичига қандай ўтилишини тасаввур этиш мушкул», — дея таъкидлади Обама.
Шунингдек, АҚШ президенти Россия билан музокаралар Суриядаги можарони бартараф этиш жараёнининг асосий қисми эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)