Буюк Британия Евроиттифоқдан чиқиши туфайли бўлажак «қийин даврлар»га тайёр туриши лозим. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Тереза Мэй маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Мэй референдумдан кейин эришилган ижобий иқтисодий кўрсаткичларга қарамай, Brexit давлат учун енгил кечмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
«Ўзимни ҳаммаси енгил бўладигандек кўрсатмоқчи эмасман. Бизни олдимизда қийин даврлар кутаётганига тайёр туришимиз керак, деб ўйлайман», — дея таъкидлади у.
Шу билан бирга, бош вазир мамлакат Евроиттифоқдан чиқишдан «фойдали жиҳатлар»га эга бўлиши, Буюк Британияни тузилмадан ташқарида янги имкониятлар кутаётганига умид билдирди.
Изоҳ (0)