Таиланд жанубидаги темир йўлда рўй берган портлашда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портловчи қурилма Паттани провинциясидаги рельслар остида яширингани аниқланди. Унинг ҳаракатга келиши туфайли поезднинг охирги вагони шикастланди, йўлда эса катта ўра юзага келди.
Ҳодисада темир йўл хизматчиси ҳалок бўлди, яна уч киши — икки хизматчи ва бир йўловчи аёл яраланди.
Изоҳ (0)