Миср ҳарбий-ҳаво кучларининг Синай ярим оролининг шимолидаги рейдлари натижасида ИШИД террорчи гуруҳининг маҳаллий ячейкасига мансуб камида 40 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
AH-64 Apache вертолётлари ИШИДнинг Ғазо сектори чегарасидаги Рафах шаҳрида жойлашган қароргоҳини ўққа тутди.
Ҳарбий самолётлар эрталабдан ҳаво кўтарилиб, разведка маълумотлари асосида нуқтали зарбалар бера бошлади. Жонли кучлардан ташқари, бир қанча техника бирлиги ва транспорт воситалари йўқ қилинди. Ўнлаб жангарилар яраланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)