Москва шимоли-шарқидаги ўтган ҳафта ёнғин содир бўлган ва 17 киши ҳалок бўлган босмахона раҳбарларига нисбатан федерал қидирув эълон қилинди. «Печатний экспресс» МЧЖ бош директори Сергей Москвин ва бош муҳандиси Антон Яцковга «Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш» моддаси бўйича сиртдан айб қўйилди, деб хабар беради «Интерфакс».
27 август куни босмахона омборида содир бўлган ёнғин оқибатида Россиянинг уч, Қирғизистоннинг 14 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Яна уч нафар қирғизистонлик турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан Москва касалхоналарида қолмоқда.
Россия Бош прокуратурасига кўра, ёнғин қурбони бўлган 12 нафар қирғизистонлик аёлдан атиги икки нафари мамлакат ҳудудида қонуний асосда бўлган ва Москвада рўйхатда турган.
Изоҳ (0)