Эроннинг Каспийбўйи вилоятларидаги бўрон чоғида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат телевидениесига кўра, 1 сентябрь, пайшанба кечки пайтдан бошлаб Эрон шимолида шиддатли ёмғир аралаш кучли бўрон кўтарилди. Офатдан энг кўп Гулистон ва Мозандарон вилоятлари азият чекди.
Каспий соҳили яқинида жойлашган кўплаб аҳоли пунктлари сув остида қолди. Гулистон вилояти шарқида бир оиланинг уч аъзоси тошқин қурбони бўлди. Яна бир киши шу вилоятнинг Ғазалжа аҳоли пунктида яшин зарбидан ўлди.
Изоҳ (0)