Эквадорнинг Гуаяс провинцияси, Плаяс қишлоғидаги мактаблардан бирида рўй берган портлаш оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат ички ишлар вазири Хосе Серранога кўра, ўқув юрти ҳудудида ўқувчилардан бири ўзи билан олиб келган қўл гранатаси портлаган.
«Ҳодиса тафсилотлар ўрганилмоқда. Жабрланганлар касалхонага ётқизилди. Ўқувчини бундай ҳатти-ҳаракатга нима ундагани ва у гранатани қандай қўлга киритгани ҳозирча маълум эмас», — таъкидлади вазир.
Изоҳ (0)