Дубай амирлигида 1 сентябрь, пайшанба куни дунёда энг катта дамлама аквапарк очилди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Аквапарк қирғоқдан 33 метр узоқликда жойлашган ва узунлиги 77 метрга боради. Унга бир пайтнинг ўзида 500 киши сиғиши мумкин.
Боғ шундай лойиҳалаштирилганки, унга келганлар якуний нуқтага етиш учун «тоғлар», «миноралар», кўтарилиш-тушишлар ва шу каби кўплаб тўсиқларни ортда қолдиришига тўғри келади.
Изоҳ (0)