Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Пекин шаҳрида жойлашган асосий маъмурий органи — Котибиятда Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик, бирдамлик белгиси сифатида ташкилотга аъзо давлатлар байроқлари туширилди. Бу ҳақда ШҲТ Котибияти сайтига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Ислом Абдуғаниевич Каримов — суверен Ўзбекистон Республикаси асосчиси ва унинг халқ томонидан сайланган биринчи Президентидир. У Шанхай ҳамкорлик ташкилоти вужудга келишида иштирок этганлардан бири эди ва унинг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшди. Ташкилотнинг янги турдаги нуфузли ва таъсирли халқаро бирлашмага айланишида унинг хизматлари улкан», — дейилади ШҲТ Котибияти хабарида.
Изоҳ (0)