Испания парламенти 2 сентябрь, жума куни иккинчи маротаба ҳукумат раиси вазифасини бажарувчи ва Халқ партияси етакчиси Мариано Рахойни бош вазир лавозимига тасдиқламади. Ўтган галгидек, унинг номзодини 350 депутатдан фақат 170 нафари маъқуллади, дея хабар беради «ТАСС».
31 август, чоршанба куни овоз беришнинг биринчи босқичи бўлиб ўтган ва унда ҳам Конгресс депутатлари Рахой номзодини тасдиқламаганди. Мазкур жараён иккинчи бор такрорлангани сабабли мамлакатда бир йил мобайнида учинчи сайловлар тайинланиши, парламентнинг икки палатаси эса тарқатиб юборилиши мумкин.
Изоҳ (0)