Франция пойтахти яқинидаги Венсен шаҳри полициялари пичоқ билан қуролланган руҳий хаста кишини отиб ўлдирди. Бу ҳақда полициядаги манбага таяниб, AFP маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
29 ёшли эркак руҳий ҳолати ёмонлашгани сабабли онаси қўнғироғига биноан уйга келган икки ҳамширага пичоқ билан ташланди. Улар уйдан қочиб чиқиб, полицияни чақирди.
Полиция ҳодиса жойига келганда бемор аёл-полициячининг бўйнига пичоқ билан зарба берди. Бунга жавобан полициячилар ўт очди ва уни отиб ўлдирди. Аёл касалхонага ётқизилди, унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)