Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевга мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари сайтига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Ислом Абдуғаниевич қирғиз—ўзбек ҳамкорлиги ўрнатилиши ва ривожланишига улкан ҳисса қўшди. Унинг мунтазам ҳаракатлари туфайли икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалалари ижобий силжишларга эришилди. Замонамизнинг жиддий таҳдидларидан иборат энг мураккаб муаммолар ўз ечимини топди.
Қирғизистон раҳбари Татьяна Каримовага ҳам ҳамдардлик йўллади. Унда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти вафоти бутун Қирғизистон халқи юрагига қайғу солгани билдирилган.
Изоҳ (0)