Парагвай хавфсизлик хизмати мамлакат президенти Орасио Картеснинг жонига қасд қилиш хавфи туфайли кучайтирилган режимда ишлашга ўтди. Бу ҳақда гиёҳванд моддаларга қарши кураш миллий департаменти бошлиғи Уго Вера маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Мамлакатда тревоганинг қизил (энг юқори) даражаси. Президент Картеснинг жонига қасд қилиш учун Бразилиядан ёлланма қотиллар Парагвайга келган», – деди Уго Вера.
Парагвай ички ишлар вазири Франциско де Варгаснинг қайд этишича, тайёрланаётган қотиллик бразилиялик наркобарон Жарвис Шименес Паваннинг янада қаттиқ тартибли жазо ўташ муассасасига ўтказилгани билан боғлиқ. Вазирлик раҳбарининг айтишича, мамлакат президентининг қариндошлари ва маҳкама аъзолари жиноятчиларнинг нишони бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)