Тожикистон президент Эмомали Раҳмон Ўзбекистон халқига ҳамдардлик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «Газета.uz».
«Ислом Абдуғаниевич мамлакат мустақилликка эришганидан сўнг унинг ривожланишида бутун бир даврни белгилаб берган буюк давлат арбоби сифатида ўзбек халқи тарихидан мустаҳкам жой олди. Зукколиги, узоқни кўра билиши туфайли юксак нуфузга эга бўлди ва кенг кўламли сиёсатчи тарзида мамлакатдан ташқарида ҳам катта обрў қозонганди.
Ушбу оғир лаҳзаларда дўст ўзбек халқи, Ислом Абдуғаниевичнинг барча яқинларига самимий ҳамдардлик йўллаймиз ва қайғуларига шерик эканлигимизни билдирамиз», — дейилади телеграммада.
Изоҳ (0)