Малайзия расмийлари мамлакатда Зика вирусига чалинишнинг биринчи ҳолатини тасдиқлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, вирусга чалинган аёл яқинда Сингапурга бориб келган. Малайзия расмийлари вируснинг тарқалиши олдини олиш учун тегишли чора-тадбирларни қўлламоқда.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги Зика вирусини глобал таҳдид эканини тан олган. Ҳозиргача ушбу вирусга қарши вакцина ишлаб чиқилмаган.
Изоҳ (0)