Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубига Чемпионлар Лигаси финалида мухлислар томонидан йўл қўйилган тартибсизликлар сабаб жарима қўллади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, УЕФА “ПСЖ” клубига жами 148 минг евро миқдорида жарима белгилаган. Жарима қўлланишига бир нечта ҳолатлар — мухлисларнинг майдонга тушиб кетиши, пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳамда трибунадан бегона буюмлар улоқтирилиши сабаб бўлган.
Шунингдек, УЕФА қарорига кўра, Париж клубининг мухлислари навбатдаги Еврокубокларидаги сафар учрашувлари учун чипталар харид қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси финалида “Пари Сен-Жермен” Италиянинг номдор клуби — “Интер” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир ғолибига айланганди. Бу парижликлар тарихидаги илк ЕЧЛ ғолиблиги ҳисобланади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, “ПСЖ” ушбу мавсумда кўплаб совринларни қўлга киритди. Хусусан, Франция чемпионлиги, кубоги ва Суперкубогида зафар қучиб, бир мавсум ичида 4 та кубок ютган биринчи француз жамоасига айланди.
Изоҳ (0)