• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Раҳбарлар текширувни кутмасдан, коррупцияга қарши курашишда фаол бўлиши керак” — Танзила Норбоева

    Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар раҳбарлари коррупцияга қарши курашишда фаол бўлиши лозим. Бу ҳақда 1 август куни ўтказилган йиғилишда Сенат раиси Танзила Норбоева айтиб ўтди.

    Tanzila Norboyeva
    Танзила Норбоева
    Фото: Сенат

    Сенат ялпи мажлисида қонун устуворлигини таъминлаш, айниқса, коррупцияга йўл бермаслик масаласига эътибор қаратилди. Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, коррупция — ривожланишни орқага тортадиган иллат.

    “Ҳозирда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида ҳудудлар, соҳа ва тармоқларда кенг қамровли, ўрганиш ва таҳлиллар олиб бормоқда. Натижалар бевосита ҳудудларда, вазирлик, идораларда сайёр тарзда муҳокама қилиняпти. Бугунга қадар Миллий кенгашнинг сайёр мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари тизимидаги ишлар ҳолати танқидий муҳокама қилинди. Кенг қамровли йўл хариталар қабул қилинди. Ишонч билдирилган 100 нафардан зиёд мансабдорга нисбатан лавозимдан озод этишгача бўлган қатъий чоралар кўрилди”, деди Сенат раҳбари.

    Танзила Норбоева парламент ишчи гуруҳлари жойларда ўрганиш ва таҳлилларни давом эттираётганини айтди. Раис сўзларига кўра, бу масалада ҳозиргача олтита ҳудудга тааллуқли йўл харитаси тузилган. Қолган ҳудудларда ҳам ўрганиш ташкил этилади. Жойлардаги раҳбарлар нима ишлар билан бандлигини Сенат қўмиталари вакиллари текширади.

    “Соҳа, тармоқларга келсак, дастлабки босқичда асосан бюджетдан энг кўп маблағ оладиган соҳаларга эътибор қаратилди, яъни улар — таълим ва тиббиёт. Бу қолган соҳалар, тизимлар эътибордан четда, дегани эмас. Коррупция исталган соҳада учраши мумкин. Шунинг учун барча соҳалар қамраб олинади. Вазирлик, идоралар раҳбарлари алоҳида ўрганишларни кутиб ўтирмасдан, мустақил равишда тегишли соҳаларда коррупциявий омилларни ўзлари аниқлашлари ва бартараф этиш бўйича ишларни фаоллаштириши лозим. Жумладан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга оширишлари зарур. Сенат ва Миллий кенгаш бу борада ҳар қандай ёрдамга тайёр”, деди Танзила Норбоева.

    Жорий йил 29 июлда президент ўтказган мажлисда Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани айтилган. Давлат раҳбари кўп ҳолларда коррупциянинг сабаблари четда қолиб, оқибати билан курашилаётганини танқид қилган. Коррупцияга йўл қўймайдиган превентив чоралар ҳали етарли эмаслигини таъкидлаган. Ҳар куни одамларнинг иши тушадиган ҳокимлик, кадастр, банк ва солиқ идораларида бюрократия, “коррупциявий туйнуклар” тўлиқ йўқолмагани қайд этилган. 

    Бош прокуратура коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича барча ҳудудларда йўл хариталари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилганини билдирганди.

    1 август, 17:59   Изоҳ (0)   777
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.