Apple бош ижрочи директори Тим Кук Европа комиссиясининг корпорациянинг Ирландияда қўшимча равишда 13 миллиард евро миқдорида солиқ тўлаши ҳақидаги қарорини сиёсийлаштирилган ва ноҳак қарор деб баҳолади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ирландиянинг RTE телекомпаниясига берган интервьюсида Кук қарор Apple фойдасига қайта кўриб чиқилишига умид билдирди.
«Биз қонунга хилоф иш қилмадик, Ирландия ҳукумати ҳам қонунга хилоф иш қилмади», — таъкидлади у.
Унинг қўшимча қилишича, компаниялар бу каби айбловлардан норози ҳамда Еврокомиссиянинг ҳисоб-китобларини шубҳа остига олмоқда.
Изоҳ (0)